ВАТАННИ МАРДЛАР ҲИМОЯ ҚИЛАДИ.

Юртимизда Ватан ҳимоясидек улуғ ишга ўзини бағишлаган ҳарбий хизматчилар катта ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлиб, ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни кўтаринки кайфиятда нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қўнғирот туманининг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий парад бўлиб ўтди. Эрта тонгдан тумандаги Қорақалпоғистон кўчаси бўйлаб ҳарбий хизматчилар ва техникалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари бир сафда ҳаракатланиб, туман аҳолисига кўтаринки байрам кайфиятини улашди.

 

 

Skip to content