Миллий армиямиз – фахримиз

Қўнғирот туманидаги файзли масканлардан бирида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда байрам дастурхони ёзилиб, юртимиз тинчлигини ҳимоя қилишдек муқаддас вазифани фидойилик билан адо этаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокими Бекзод Мадаминов сўзга чиқиб, бугунги сана том маънода халқимизга хос бўлган Ватанга садоқат, жасорат тимсолига айланиб бораётганини таъкидлади. Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз мустақиллигини, сарҳадларимиз хавфсизлигини таъминлай оладиган миллий армиямиз шаклланди. Армия сафида ҳар томонлама чиниққан, қурол-яроғ, техникаларни пухта ўзлаштира оладиган аскарлар хизмат қилмоқда. Байрам тадбирида туман ҳокимлиги томонидан соҳа илғорларига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди. Санъат усталари ижросидаги жўшқин қўшиқлар байрамга ўзгача файз бағишлади.

 

Skip to content