Tarixiy obidalar
ТАНИШАМИЗ: ВАТАНИМИЗНИНГ Ажойиб ТАРИХИЙ ЎРИНЛАРИ
КАПЛАНҚИР – Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани билан ўз-аро чегаралаш ҳудудида жойлашган. Капланқирнинг орқа томони Устюрт платосига киради. Шимолий- Ғарбдан, Жанубий – Шарққа 200 километрдан ошиқ масофага чўзилган. Эни Жанубий -Шарқтан Шимолий – Ғарбга 35 км масофага кенгаяди. Унинг жанубида Амударёнинг ўзани жойлашган…
Нима учун бу ном билан аталган? деган савол тўғилиши табийий: чунки у ерда авваллари қаплонлар яшаган, улар териси учун овланиб, бугунги кунда қирилиб кетишган..
Буғрохон ота
Қорақалпоғистонинг Қўнғирот шаҳридан ғарбда 15 километр масофада Буғрохон ата қабристони бор. Бу ерда нафақат қабристон балки М.Торебеков раҳбарлигида топилган Хоразм воҳасида Урганчдан кейин иккинчи ўринда турган Х-ХI асрларда гўллаб яшнаган шаҳар ва Қорахонийлар давридагидек тахминан баландлиги олтмиш олти метр миноранинг қолдиғи, ҳокимият биноси, жамоа масжид ўрни топилган. Буғрохон «Буғро» сўзи қўш ўркачли эркак туяга айтилган бўлиб, Қорахонийлар ҳукмронлиги буғрохон унвонлари билан аталган. Унинг Буғрохон деб номланиши ҳам буғро миниб келганлигидандир.
Афсона: Қорахон кексайиб, кенжа ўғлини чақиради. “Тахтга эгалик ҳуқуқинг йўқ. Лекин сен унга лойиқсан. Шунинг учун мана шу таёқни хоҳлаган томонингга от, сўнг оқ буғрони миниб изла, у қаерга бориб тушса ўша ерда менга ноиб сифатида хонлик қилгин”,- дебди. Улоқтирилган таёқ минг чақирим наридаги Боқирғон юртига келиб тушадива шу ерда мустақил хонлик даражасига эришади. Ҳаётлик чоғида қирқ йил, ҳаётдан кўз юмгач қирқ йил ҳукмронлик қилган экан.
Буғрохоннинг уч қизи бўлиб, Сулаймон Боқирғоний Ҳаким отага учинчи қизи Анбарни никоҳлаб берган.
Ҳаким отадан кейин Занги ота устозининг рафиқаси Анбарни ўз никоҳига олади ва уни ўзи билан бирга Ҳаким отанинг онаси-Қорасоч момониҳам Тошкентга олиб кетган Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги Занги ота зиёратгоҳида Анбар она ва Қорасоч она зиёрати мавжуд. Демак Буғрохон Ҳаким отага ўз ўрнида Занги отанинг ҳам қайин отаси ҳисобланади. Буғрохон ота хон аслзода бўлса ҳам халқ орасида уни кулол бўлган, кулолчиликнинг орқасидан халқи тўқ яшаган деган гаплар ҳам бор. Қазилма ишлари пайтида бу жойдан кўплаб кулолчилик буюмлари топилганлиги гапимизнинг далилидир.
Ривоят: Буғрохон ота диний саводли киши бўлиб, Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратларидан таълим ва тарбия олган.
Вафотидан сўнг унинг қабрларида нур таралиб турган. Кимки зиёрат қилса, мушкули осонлашган. Яна бир жиҳати унинг қабридан ваҳий чиқиб тирикларга йўл кўрсатиб турган эмиш. Мол ҳоли ўғирланса, ёки тангалари йўқолса одамлар бориб сўраб нажот топар экан. Кунларнинг бирида икки ёш йигит бир хум тилла топиб олишибди. Иккаласи келишиб эртасига бўлиб олишни мақсад қилишибди. Ӯша куни кечаси шерикларнинг бири ҳассанинг ичини ковак қилиб тангаларни ҳассага жойлаб яшириб қўйибди. Тонг отгач хумни қарашса тангалар йўқ эмиш, ҳеч нарсадан хабари йўқ йигит ҳайрон бўлиб шеригидан гумон қилибди. Шунда иккаласи Буғрохон отанинг қабридан сўрашга борибди. Қабристонга яқинлашган пайтда ўғрилик қилган йигит қўлидаги ҳассасини ўртоғига ушлаб тур деб берибди. Қабрга яқинлашиб йўқолган тангаларнинг қаердалигини сўрабди. Қабрдан тангалар қўлингда экани тўғрисида хабар келибди.
Йигит саволнинг жавобини тушунмабди, тутақиб кетибди. “Йўқолган тангаларимни топиб беролмадинг, кароматинг қолмабди, сенга ишонмайман”,- деб норози ҳолда чиқиб кетибди.
Ана шу воқеадан сўнг Буғрохон ота қабри ўзидан овоз чиқармай қолибди.
Буғрахон ота мақбараси.