Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонасиниң «Оролбўйи ҳудудида ҳаво, ер ва сув ресурсларини бошқариш бўйича инновацион ечимлар орқали экологик хавфларни бартараф этиш учун маҳаллий ҳамкорлар ва аҳолининг билим ва кўникмаларини шакллантириш» қўшма лойиҳаси доирасида Мўйноқ, Қўнғирот ва Тахтакўпир туманларида экотизим ҳолатини баҳолаш, маҳаллий аҳолининг экотизимни асраш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, яшил макон ва кўчатзорлар ташкил қилиш ва бунда маҳаллий аҳолининг бевосита иштирокини таьминлаш кўзда тутилган.Жумладан, Қўнғирот ва Тахтакўпир туманларида 2 гектардан жами 4 гектар майдонда жийда кўчати экилиб, кўргазмали дала майдонларини ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур тадбирлар доирасида Қўнғирот туманида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда 30 дан ортиқ экология, ўрмон, сув, қишлоқ хўжалиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамда фермерлар ва талабалар иштирок этишди.Дала майдонида инновацион усул орқали кўчатлар экиш, бунда сувни тежаш технологияси қатнашувчиларга амалда кўрсатиб ўтилди.Тадбирда халқаро ва маҳаллий экспертлар қатнашди. Куннинг биринчи ярмида назарий билимлар берилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида бевосита далаларда ишлар олиб борилди.Бу каби инновацион ечимлар, экотизимни асраш, самарали ўрмонзорлар ташкил қилиш, салбий иқлим ўзгариши зарарларини камайтиришга хизмат қилади.