Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайхо Махкамова Қўнғирот туманида булди

БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу санани БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмалари кенг нишонлаши анъанага айланган. Шу куни дунё бўйлаб қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни кенгроқ ўрганиш тавсия этилади. Шунингдек, қизларнинг камситилиши бўйича оғриқли муаммолар тилга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайхо Махкамова 11 октябрь — Халқаро қизлар куни бағишланиб Қўнғирот туманидаги Абу Али Ибн сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида  ўтказилган тадбирга қатнашди. Табиийки, қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади. Тадбирда сўз олганлар, қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, оила маърифати, ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никохларнинг салбий оқибатлари тўғрисида такидлади. Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалалари ҳам қайд этиб ўтилди.

Шунингдек тумандаги 35- сонли мактабда ташкил этилган тадбир давомида маҳалладаги оқила аёллар – фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, кийиниш маданияти, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда  ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида сўз юритди.
Тадбирда илим-фан, спорт, санъат ва турли соҳаларда ютуқларга эришиб, бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ қизлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Халқаро Қизлар куни жамоатчилик эътиборини қизлар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилишга қаратиши билан янада аҳамиятлидир.

Skip to content