Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-12-сон, 17.01.2025) нинг ижросини таьминлаш ҳамда маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини ошириш мақсадида тумандаги оғир ҳудудларга “#Маънавий_кўмакчи” бириктирилган.
Қўнғирот тумани «Мийнетабад» OФЙ гa бириктирилган маънавий кўмакчи ҳунарманд, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳиби, якка тадбиркор З.Мадиярова билан камбағал аҳоли қатламининг дунёқарашини ўзгартириш, уларни касб ҳунарга йўналтириш мақсадида Қўнғирот тумани «Мийнетабад» ОФЙда жойлашган 1- сонли мактабда «Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” мавзусида маънавий- маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ўчрашувга Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари У.Тилеўмуратова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Ю.Қалекеев, ҳунарманд З.Мадиярова ва маҳаллада истиқомат қилувчи ҳўнардмандчилик билан шўғилланиш истагидаги аёллар иштирок этди.