Қўнғирот тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди ва унда 2024 йилнинг 12 ойида ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ишлари кенг муҳокама қилинди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда таъкидланишича, ҳудудда умумий жиноятчилик 117,3 фоизга ошган, шу жумладан ўртача, оғир ва ўта оғир жиноятлар, безорилик, ўғирлик, фирибгарлик ва транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари ошганлиги таъкидланди.Жиноятларнинг салмоқли қисми Қорақалпоғистон ШФЙ, Жаслиқ, Элабад, Қўнғирот МФЙ, Азатлиқ, Санаат, Навоий, Қангли ОФЙ, Қўнғирот Қумбиз,, Урнек, Қириққиз, Тарақли, Бостан, Гулабад, Қаратал, Алмазар ва Қипшақ маҳаллалари ҳиссасига тўғри келган ҳиссасига тўғри келган. Олдини олиш мумкин бўлган яъни маҳаллада содир этилган жиноятлар ҳисобидан ҳудуддаги 39 та маҳалланинг 8 таси (20,5%) «қизил», 19 таси(48,7%) «сариқ” ва 12 таси (30,7%) «яшил” тоифаларга киритилган.Вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар жиноятлари ҳам ошганлиги алоҳида таъкидланиб, тегишли соҳа масъулларининг изоҳ ва тушунтиришлари тингланди.Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашилмаганлиги алоҳида таъкидланди.Йиғилишда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий кенг муҳокама этилиб, келгуси вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш сўнгида тегишли қарор қабул қилинди.