Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади

“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-36-сон, 16.02.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2025 йил якунигача озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида салоҳиятни барқарор ривожлантириш, хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторингини юритиш ҳамда хавф-хатарлар тўғрисида эрта хабардор қилишни ташкил этиш мақсадида яхлит идоралараро Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

🗓 2025 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нарх-наволари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган “Электрон агросаноат бозори” ахборот тизими ишга туширилади ва Миллий ахборот платформаси билан интеграцияси қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6802687

 

Skip to content