Қорақалпоғистон Республикаси совутгичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совутгичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси совутгичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совутгичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совутгичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Ариза берувчи субсидия ажратиш бўйича Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига «Agro-subsidiya» ахборот тизими орқали электрон ариза билан мурожаат қилади.
Агентлик субсидия маблағларини уч иш куни ичида субъектнинг тижорат банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.
Электр энергияси истеъмолчиси ҳисобот ойида сарфлаган электр энергияси қийматининг 50 фоизини, лекин ҳар бир ҳисобот ойи учун 15 минг киловатт соат электр энергияси қийматидан ошмаган миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қоплаш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан тузилган таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-фактураларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар «Agro-subsidiya» ахборот тизими орқали Агентликга тақдим этади.
Агентлик субсидия маблағларини субъектнинг тижорат банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.

Skip to content