Ёшларнинг IТ соҳасига бўлган қизиқишини орттириш мақсадида Қўнғирот тумани ҳокимлиги ва Рақамли технологиялар Вазирлиги ҳамкорлигида ёшлар учун семинар ташкиллаштирилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А. Мамутов ва Рақамли технологиялар Вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий сектори бошлиғи Т. Баекеевлар иштирок қилишди.
Т. Баекеевнинг бошчилигидаги резидентлер ўқувчи ёшларга IТ соҳаси бўйича назарий ва амалий дарслар ўтди.
Семинарда ёшларнинг саволларига жавоблар берилди.