Миллий урф-одат, анъаналаримизни, миллий таомларимизни дунёга танитишга иштиёқманд Қўнғиротликлар ҳам қорақалпоқ халқининг миллий таоми – «Жүўери гүртик» кунини кўтаринки кайфиятда нишонлади.
Туман ҳокимлиги томонидан «Ханжап» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қўнғирот Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида санага бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.
Унда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи Жамила Аметова ва ташриф буюрган меҳмонлар бундай тадбирларнинг ёшларимизни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятига тўхталиб ўтди.
Техникум ёшлари ҳамжиҳатликда бир- биридан ширин «жүўери гүртик» таомларини тайёрлашди. Уларнинг тайёрлаган мазали таомлари ҳакамлар томонидан баҳоланиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди. Миллий спорт ўйинлари, қўл ҳўнари кўргазмалари ва концерт дастури байрам иштирокчиларига катта завқ бағишлади.