Қадимий беш шаҳарнинг бири Қўнғирот туманида ҳунармандчилик турлари, хусусан, миллий каштачилик, миллий қурақларни қуриш санъати кенг тарқалган. Кекса онахонларимиздан мерос бу ҳунар бугун кўплаб хотин-қизларнинг доимий иш фаолиятига айланиб, оилаларнинг асосий даромад манбаи бўлиб келмоқда.
«Мингжарган» МФЙ аҳолиси Гулзар Қозоқбоева миллий каштачилик, қуроқ кўрпачалар тикишнинг сирларини пухта эгаллаб, шу ҳунари натижасида оиласини тебратмоқда. Банкдан олган имтиёзли кредити ҳисобидан 4 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаб келаётган ҳунармандга фаолиятини кенгайтиришга имконият яратилди. «Саноатқурилишбанк» бошқаруви ҳомийлигида 100 миллион сўмга 10 та замонавий тикув машинаси олиб берилди.
Натижада цехнинг иш ҳажми кенгайиб, яна 10 та янги иш ўрни яратилишига эришилди. Бу қўлида ҳунари бор, лекин уйида ишсиз ўтирган яна 10 нафар хотин-қизнинг иш билан таъминланишига имконият бўлди.
‘ldi.