«Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Жамият ривожида маданият ва санъатнинг ўрни беқиёс.
Албатта, мамлакатимизда барча тармоқлар қатори маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти

«Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан Қўнғирот туманидаги файзли ўринларнинг бирида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Абат Мамутов очиб берар экан, барчани байрам билан самимий табриклади ва келгуси ижод ва ишларида юксак омадлар тилади.

Тадбирда соҳа фидойиларига ва нуронийларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди. Концерт дастури давомида туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш ижодкорлари томонидан жонли куй-қўшиқлар ва бетакрор саҳна чиқишлари намойиш этилди.

Skip to content