«Мийнетабад» ОФЙ ҳудудидаги «Қоныратлы Мухаммет» фермер хўжалигида сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича кўргазмали семинар-кенгаш бўлиб ўтди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раҳбарининг ўринбосари Дарябай Кайпов, туман ҳокими Бекзод Мадаминов, 3-сектор-туман ички ишлар бўлими бошлиғи Усмон Ситмуратов ҳамда туманнинг соҳага дахлдор масъуллари, 100 га яқин фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди. Сув хўжалиги масъул ходими И.Машарифов семинар иштирокчиларига замонавий илғор технологияларни жорий этиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, унинг афзалликлари тўғрисида батафсил тушунчалар берди.
Семинар иштирокчиларига давлат томонидан берилаётган имтиёзлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларига ажратилган субсидиялар ҳамда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш «suvkredit.uz» электрон тизими ишлаб чиқилганлиги ва ишга туширилганлиги, кредит расмийлаштириш жараёнининг шаффофлиги, яъни барча босқичларни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилганлиги ҳақида батафсил тушунча берилди. Шунингдек, қатнашганлар кредитлар асосида жорий қилинадиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари фақат ишчи лойиҳалар асосида қурилиши, пудрат ташкилотлари томонидан ҳар бир лойиҳа бўйича камида 2 йиллик кафолат муддати берилиши ҳамда 5 йил давомида сервис кўрсатилиши, кредит олувчилар томонидан пудрат ташкилотларининг фаолиятини баҳолаб бориш тизими юритилиши юзасидан хабардор қилинди. Семинар иштирокчилари фермер хўжалиги дала шипонида ташкил этилган иссиқхона ва паррандачилик хўжалиги фаолияти билан танишди.