«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йилнинг 2-мавсумида Қўнғирот тумани 37-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 1 қаватли биносини таъмирлаш талаб бўлиб қолган биносини таъмирлаш ва ўқувчиларни касбга ўргатиш марказини ташкил этиш бўйича 1 млрд 360 млн пул ажратиш таклифи киритилиб, овоз бериш натижаларига кўра ғолиб деб топилган эди. Мактабнинг ўқувчиларни касбга ўргатиш маркази биноси «Нукус қутли қадам» масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Ўқув марказининг очилиш маросимида туман ҳокими Бекзод Мадаминов сўзга чиқиб,
Президентимиз ташаббуси билан «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбиядан бошланади» деган ғоя асосида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Касбга ўргатиш марказида компьютер оператори, тикувчилик, чилангарлик тўгараклари ташкил этилган бўлиб, касбга ўргатиш ва фан тўгаракларига 179 нафар ўқувчи қамраб олинган.