Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган 16-сонли йиғилиш баёни топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “ЙЎЛ ХАРИТА” асосида Қўнғирот тумани 4-секторда амалга оширилиши белгиланган ишлар
МАЪЛУМОТИ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган 16-сонли йиғилиш баёни топшириқларнинг ижросини таъминлаш ҳақида”ги 131-13-0-Q/22-сонли қарори қабул қилинди. Қарар асосида ишлаб чиқилган “Йўл харита”да туманда қурилиш соҳасида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Қўнғирот туманида Қиймати 10 млрд. 44 млн. сўм бўлган 36,0 км. ички кўча йўлларини таъмирлаш (3,9 км асфальт, 32,1 км шағаллаш) режалаштирилди. Шундан: 4-сектор худудида
-қиймати 482 млн. 550 минг сўм бўлган “Саноат” МФЙ ҳудудида 2,2 км. шағаллаш;
-қиймати 346 млн. 560 минг сўм бўлган “Жинишке” МФЙ ҳудудида 1,58 км. шағаллаш;
-қиймати 384 млн. 920 минг сўм бўлган “Навоий” МФЙ ҳудудида 0,5 км. асфальтлаш.
Қўнғирот туманида Қиймати 2 млрд. сўм бўлган 2,7 км. туман марказий кўчаларига пиёдалар ва велосипедлар учун йўллар қуриш, режалаштирилди. Шундан: 4-сектор худудида
-“Азатлиқ” МФЙ ҳудудида 0,5 км. ва “Туран” МФЙ ҳудудида 0,8 км. оралиқда (Қорақалпоғистон кўчасида) 1,3 км. пиёдалар ва велосипедлар учун йўллар қуриш.
Қўнғирот туманида Қиймати 6 млрд. 800 млн. сўм бўлган электр энергия таминотини яхшилаш мақсадида 66,5 км тармоқларини тамирлаш ва 24 дона трансформаторларини қуриш ва тамирлаш, режалаштирилди. Шундан: 4-сектор худида
-“Қўнғирот” МФЙ ҳудудида қиймати 406,0 млн. сўм бўлган 4,9 км. тармоқ реконструкция қилиш ва қиймати 326 млн. сўм бўлган 4 та трансформатор ўрнатиш;
-“Турон” МФЙ ҳудудида қиймати 81,5 млн. сўм бўлган 1 та трансформатор ўрнатиш.
Марказлашган ичимлик суви етиб бормаган 4-сектор худида “Қипшоқ” ОФЙ ҳудудига 1 та қудуқ қазиш (ҳисоб-китоблар асосида) режалаштирилган.
Туман ҳокимлиги тасарруфидаги ички хўжалик автомобиль йўлларини эксперимент тариқасида сақлаш ва таъмирлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармасига зарур бўлган махсус техникаларни олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан 2 млрд. 790 млн. сўмга 4 та махсус техникалар харид қилиш (1 та самосвал, 1 та погрузчик, 1 та автогрейдер, 1 та йўл каток) белгиланган.
4-сектор худида қиймати 3 млрд. 690 млн. сўм бўлган “Суўенли” ОФЙ худудида 90 ўринли янги МТТ қуриш режалаштирилди.