Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли бўйича (Инвестиция дастури):
Қўнғирот туманида жами 6 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шундан:
-“Бердах” МФЙ ҳудудида қиймати 3 млрд. 528 млн. сўм бўлган 40-сонли мактаб биносида реконструкция қилиш (қўшимча 330 ўринли бино қуриш). Бугунги кунда:
тендер савдосида “N16 КЕГЕЙЛИ КУРЫЛЫС КАРХАНАСЫ” МЧЖ томонидан 3 млрд 352 млн. 077 минг 604 сўмга ютиб олди.
Объектга ҳозирги кунда молиялаштириш: 529,9 млн. сўм (15%). Бугунги кунда ер қазиш ишлари 100%, шебень ётқизиш ишлари 100%, битум қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
-“Устюрт” ОФЙ ҳудудида қиймати 4 млрд. 120 млн. сўм бўлган 21-сонли мактаб биносида (624 ўринли) мукаммал таъмирлаш. Бугунги кунда:
тендер савдосида “BOSTON AGROTRANS QURILISH SERVIS” МЧЖ томонидан 3 млрд. 914 млн. 558 минг 182 сўмга ютиб олган.
Объектга ҳозирги кунда молиялаштириш: 618,0 млн. сўм (15%). Бугунги кунда эски сувоқларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
-“Қаратал” МФЙ ҳудудида қиймати 4 млрд. 080 млн. сўм бўлган 41-сонли мактаб биносида (420 ўринли) мукаммал таъмирлаш. Бугунги кунда:
тендер савдосида “HAPIOR LYUKS STROY” МЧЖ томонидан 4 млрд. 069 млн. 349 минг 258 сўмга ютиб олган.
Объектга ҳозирги кунда молиялаштириш: 612,0 млн. сўм (15%). Бугунги кунда эски сувоқларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
-“Бостан” МФЙ ҳудудида қиймати 3 млрд. сўм бўлган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг асосий базасини реконструкция қилиш. Бугунги кунда:
Объектнинг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тендер савдоси ўтказилмоқда.
-қиймати 4 млрд. 758 млн. 567 минг. 043 сўм бўлган Қунғрот туманидаги «Бирлик» каналининг ПК00+00 дан ПК272+00 гача қисмини реконструкция қилиш (16,3 км қисмини). Бугунги кунда:
тендер савдосида “QIRQQIZ MAXSUS QURULISH” МЧЖ томонидан 4 млрд. 520 млн. 638 минг 692 сўмга ютиб олиб, реконструкция ишлари бошланмоқда.
-қиймати 7 млрд. 770 млн. 807 минг. 747 сўм бўлган Қунғирот туманидаги “Қунғирот” хўжаликларора коллекторини реконструкция қилиш (13,5 км қисмини). Бугунги кунда:
тендер савдосида “ARKAVOY MELIORATOR” МЧЖ томонидан 7 млрд. 382 млн. 267 минг 360 сўмга ютиб олиб, реконструкция ишлари бошланмоқда.