Қўнғирот туманини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда амалга оширилган ишлар

Қўнғирот туманини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда амалга оширилган ишлар

Қўнғирот туманида 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари ижроси бўйича, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 734,1 млрд.сўм, ўсиш суръати 109,0 фоизни, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 167 млрд. сўм, ўсиш суръати
108,9 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 579,1 млрд. сўм, ўсиш суръати
106,0 фоизни, чакана савдо айланмаси 554,5 млрд. сўм, ўсиш суръати 106,2 фоизни ва хизматлар кўрсатиш ҳажми 1 104,0 млрд. сўм, ўсиш суръати 128,4 фоизни ҳамда қурилиш ишлари 455,5 млрд. сўм, ўсиш суръати 115,4 фоизни ташкил этди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни қисқартириш масаласида амалий
чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида лойиҳалар ҳисобига 1439 та янги иш ўринлари ташкил этилди ва режага нисбатан 100 фоизга бажарилди (Режа 1438  иш ўрни).

Бундан ташқари, жами 4849 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминланди.

(Жумладан:

– 2702 нафари доимий иш жойларига жойлаштирилди,

– 1802 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган, уларга
1 млрд 469млн 778минг 383 сўм иш ҳақи тўлаб берилди,

– 218 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилиб, 169 млн.сўм ажратилди,

-127 нафар фуқароларга жами 406,1 млн.сўм субсидия ажратиш орқали бандлиги таъминланган.

Шундан:

– 28 нафар Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун 12 млн.сўм;

-70 нафарга Шахсий ва дала томорқа хўжаликлари учун 347,7 млн.сўм;

– 29 нафарнинг Кооперативга аъзолиги учун 46,4 млн.сўм;

субсидия маблағлари ажратиш орқали бандлиги таъминланган).

Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш борасида 2021 йилда 642 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган (Йиллик режа 1893 нафар, 28,4%) ҳамда 249 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди.

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида 2021 йилда жами 209 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони 1181 та субъектни ташкил этди (2021 йил 1 январь ҳолатига 1039 мингта субъект бўлган, +142 та субъект).

Бундан ташқари, 2021 йилда 599 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди.

(2021 йилда жами 730 та тадбиркорлик субъектларини янгидан ташкил этиш режалаштирилган, шундан, 380 та кичик бизнес субъектлари, 350 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари).

Шунингдек, 53 та тадбиркорлик субъектларнинг фаолияти қайта тикланди.

Юқоридагилар билан бир қаторда, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилда 1296 та тадбиркорлик субъектларига жами 63,3 млрд. сўмлик миқдорида кредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга кўпайган.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 1245 та субъектларга 26,7 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди .

Бундан ташқари, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида жами 530 нафар ёшлар тадбиркорлик курсларида ўқитилди (2021 йил режаси 526 нафар, 100,8%).

Ушбу курсларни тамомлаган 90 нафар ёшларга ўз тадбиркорлигини бошлаш учун жами 2,3 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

“Ёшлар 1+1” тамойили асосида 190 та тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларга
916 нафар ишсиз ёшлар бириктирилди.

Шунингдек, умумий майдони 41,7 гектар бўлган  766 та бўш ер участкалари аниқланиб, тадбиркорлик субъектлари учун 8,3 гектар бўлган 175 та ер участкалари аукцион орқали сотилди.

Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш борасида 2021 йил январь-декабрь ойларида Бош вазир қабулхонасида Тадбиркорлик масаласи бўйича 186 та масалалар бўйича мурожаат келиб тушди.

Шундан, 186 та мурожаат кўриб чиқилиб (100%), 79 та мурожаатга қонуний тушунтиришлар берилган бўлса (42,5%), 107 та мурожаат ижобий ҳал этилди (57,5%).

Бюджетга тушумлари бўйича:

Туманда бюджетга солиқ тушумлари бўйича 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 89,0 млрд.сўм тушумлар амалга оширилиб, режа 109,1 фоизга бажарилди (2021 йил режаси 81,6 млрд.сўм, қўшимча +7,4 млрд.сўм).

Туман маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлари ижроси

2021 йил маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми режаси 24,9 млрд.сўм бўлиб, ҳақиқатда 27,6 млрд.сўм даромад туширилди ва маҳаллий бюджетга режадан ортиқ 2,7 млрд.сўм тушумлар амалга оширилиб, прогноз 110,9 фоизга бажарилди.

 

 

Skip to content