Қўнғиротда Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди

30 июль– Халқлар дўстлиги куни мунасобати билан туман марказидаги Ёшлар сайилгоҳида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.Тадбирда туман ҳокими Бекзод Мадаминов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон – улкан имконият ва ресурсларга эга бўлган мамлакат. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.
Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари, миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани муҳрлаб қўйилган. Уларга ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.Тадбирда турли миллат вакилларининг иқтидорли эстрада хонандалари ижросида концерт дастури намойиш этилиб, унда  қардош халқлар тилларида Ватан, дўстлик, севги ва садоқатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

 

Skip to content