Унда 2024-йилнинг 6 ойи давомида ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ишлари кенг муҳокама қилинип, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда таъкидланишича, ҳудудда умумий жиноятчилик 9,9 фоизга камайган, шу жумладан ўта оғир жиноят, оилавий зўровонлик, товламачилик, оғир тан жароҳати, ўртача оғир тан жарохати етказиш, ёлғон хабар бериш ҳамда безорилик жиноятлари ошган.
Жиноятларнинг салмоқли қисми»Қорақалпоғистон» ШФЙ (9), Қўнғирот МФЙ(14), «Азатлық»(9), «Санаат»(3), «Жаслық» ШФЙ (5) ҳиссасига тўғри келган. Олдини олиш мумкин бўлган яъни маҳаллада содир этилган жиноятлар ҳисобидан ҳудуддаги 39 та маҳалланинг 4 таси (10,2%)»қизил», 13 таси (33,3%) «сариқ» ва 22 таси (56,4%) «яшил» тоифаларга киритилган.
Вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар жиноятлари ҳам ошганлиги алоҳида таъкидланиб, тегишли соҳа масъулларининг изоҳ ва тушунтиришлари тингланди. Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашилмаганлиги алоҳида таъкидланди. Йиғилишда йўл қўйилган хато- камчиликлар танқидий кенг муҳокама этилиб, келгуси вазифалар белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.