Қўнғирот тумани 4-сектор раҳбари Б.Абатов сектор ҳудудидаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари билан суҳбат ўтказди

Қўнғирот тумани 4-сектор раҳбари Б.Абатов сектор ҳудудидаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари билан суҳбат ўтказди.Ўтказилган суҳбат давомида маҳалла раисларининг маҳалла ҳудудида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди ундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябр кунги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 408-сонли қарор юзасидан ҳар бир ички йўлларни кўриб чиқиш топширилди.Хоким ёрдамчилари билан суҳбатда маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликга жалб қилиб кредитлар ажратиш ва ўз ўзини банд қилиш борасида ишларни кўчайтириш топширилдиХотин қизлар фаоллари билан суҳбатда «Аёллар дафтари» га киритилган аёлларнинг ҳар бир тоифаси бўйича ишларни амалга ошириш уларнинг бандлиги ҳамда тадбиркорликка йўналтириш субсидиялар ажратиш бўйича ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ишларни ташкил қилиш топширилди. Ёшлар етакчилари билан суҳбатда «Ёшлар дафтари»да турган ёшларни қайта суҳбат қилиш истагини билиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича кечки вақт мактаб спорт мажмуоларида спортга жалб қилиш топширилди.

Йиғилиш сўнгида сектор раҳбари томонидан аҳоли ўртасида тежамкорлик электр яъний қуёш панеллари ўрнатилиши бўйича ҳамда қуёш панеллари ўрнатилган фуқароларни «Солиқ мобил» иловасида янги очилган «Қуёшли хонадан» бандидан рўйхатдан ўтказиш бўйича айтиб ўтилиб топшириқлар берилди.

 

Skip to content