Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Каюпов Қўнғирот туманида темир дафтарга кирган ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож ёшлар билан учрашди. https://t.me/OTFIV_QaraqalpaqstanMay 14, 2023

Жумладан, имконияти чекланган бўлишига қарамасдан А.Назарханов бошчилигида янгидан очилган ўқув маркази бориб кўрилди ва мавжуд муаммолар ўрганилди. Бугунги кунда ушбу марказда 100 дан зиёт ўқувчиларга таълим бераётган А.Назарханов ўз иш фаолиятини янада кенгайтириш нияти борлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, имконияти чекланганлиги сабабли ишсиз бўлган ёшлар П.Сейдабуллаев ва П.Айтжановаларга ноутбуклар, озуқ-овқат махсулотлари берилди ва ўз иш фаолиятини йўлга қўйишлари учун доимий қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди. Бундан хурсанд бўлган ёшлар ўз қишлоғида яшовчи аҳолига компютер сохаси бўйича хизмат курсатишни йўлга қўйиш ва оиласи учун даромад келтириш режалари билан бўлишди.

Меҳнатга лаёқатсиз бўлган Н.Мустафаевга ҳам совға тариқасида ноутбук ва озиқ-овқат махсулотлари берилди. Н.Мустафаевга 22 йил давомида ғамхўрлик қилиб келаётган оила аъзолари давлатимизнинг ижтимоий ёрдамга мухтож ёшларга бераётган эътиборидан мамнун еканликларини билдирди.

Хорижий миграциядан қайтиб келган ва ўзини-ўзи банд қилиш истагини билдирган Е.Танашовга ўз илтимосига биноан сартарошлик асбоб-ускуналари олиб берилди. Е.Танашев эндиликда қишлоғида сарторашхона фаолиятини йўлга қўймоқчи эканлиги ва ўзи билан бирга бир нечта ёшларни ҳам иш билан банд қилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. Ўғлининг энди чет давлатга бормасдан ўз қишлоғида ишлашини эшитган Е.Танашевнинг онаси  бундан жуда хурсанд бўлди.

Айни вақтда кўз касаллиги бўйича мурожат қилган Ш.Кдирбаев хонадонига ҳам бориб кўрилди ва Нукус шахрида жойлашган «Янги Назар» кўз клиникаси бош шифокори билан кўз соҳасида муаммоси бўлган беморларни кўрикдан ўтказиш ва эмлаш ишлари бўйича режалар тузилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Skip to content