Кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси  Актам  Хаитов бошчилигида  Қўнғирот тумани  Қўнғирот овул фуқаролар йиғинидаги «Мустақиллик» фермер  хўжалигида  дала маданиятини  жорий этиш, “яшил макон”  умуммиллий лойиҳасида  ток, мевали ва манзарали дарахт  кўчатларини экиш  бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.  

Семинарда Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қ.Нуримбетов, туман ҳокимининг Экология ва Оролбўйи минтақаларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари   Ж.Сейтмуратов, Туман Фермер, дехкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси  Қ.Уразбаев  ҳамда Қишлоқ ҳўжалик ташкилотлари, МТП раислари, фермер хўжалик раҳбарлари қатнашди.

Ўқув семинарда фермер хўжалиги раҳбарларига  кўрсатма ва тавсиялар мутахасисслар томонидан  тушунтиришлар берилди. Шунингдек, йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига тегишлича жавоб берилди.

Skip to content