Қўнғирот тумани Мийнетабад овул фуқаролар йиғинидаги «Қўнғирот кластер МЧМ» хўжалигида 2023-йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинлари майдонларида дола маданиятини жорий этиш кучатлар экиш ҳамда ариқ-зовурларни тозалаш ва гидропост иншоотларини таъмирлаш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б. Сапаров, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексиясининг мутахассиси И. Тажимов, Туман Фермер, дехкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси К.Уразбаев ҳамда Қишлоқ ҳўжалик ташкилотлари, МТП раислари, фермер хўжалик раҳбарлари қатнашди.
Ўқув семинарда фермер хўжалиги раҳбарларига кўрсатма ва тавсиялар мутахасисслар томонидан тушинтиришлар берилди. Шунингдек, йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига тегишлича жавоб берилди.