ҚЎНҒИРОТДА “АЁЛЛАРГА КЎМАК” ЛОЙИҲАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши ва Халқ депутатлари Қўнғирот туманидаги партия гуруҳи ҳамкорлигида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси бўйича амалий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари Қўнғирот туманидаги партия гуруҳи аъзолари, нуронийлар, “Аёллар дафтари”даги аёллар ва партия фаоллари қатнашди.

Лойиҳа доирасида 18-сонли “Қўнғирот” сайлов округидан Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Олим Оринбаев ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашув давомида ижтимоий ҳимояга мухтож, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи аёлларга берилган амалий ёрдамлар тўғрисида ҳисоботлар берилди.

Ҳусусан, фуқаро С.Нарбаеванинг турар жойининг фасади қуруб берилди, эндиликда ушбу фуқаронинг уйини томини шиферлеб бериладиган бўлса, фуқаролар Л.Ембергенова ва Қ.Файзуллаеваларнинг уйини исситгич қозонхонаси қуриб берилди. Шунингдек, Д.Нарбаеванинг уй-жойига қўшимча хона қўриб, уйини томи тўлиқ шифер билан қоплаб берилган бўлса, эндиликда уйини исситгич қозонхонаси куриб бериладиган бўлди.

Skip to content