РАСМИЙ МУНОСАБАТ

@bastiongr телеграм каналида Қўнғирот тумани ҳокимлигининг фуқаролар  мурожаатларини қабул қилувчи  телегерам канали ишламай қолганлиги бўйича танқидий мақола эьлон қилинди. Бу бўйича туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Қўнғирот тумани ҳокимлигининг  фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун яратилган телеграм канали фуқароларнинг мурожаатлари ва  малъумотларининг сир сақланишини таъминлаш мақсадида вақтинча чекланганлигини ва ҳозирги кунга келиб мурожаатларни қабул қилиш учун махсус  @Qonirat_hakimine_murajatbot ўз ишини бошлаганлигини маълум қилади.

Туман ҳокимлиги фуқаролар мурожаатларига бепарво бўлмаганлиги учун канал администрациясига миннатдорчилик билдиради.

Skip to content