Пенсионер Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрьдаги «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш,шунингдек,баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» ги 714-сонли қарорининг 159-бандида қуйидагича белгиланган:
Пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида;
муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсия олувчи ишга кирганида;
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олинмаганда;
пенсионер озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);
пенсионер руҳий ҳолати бузилган шахслар учун Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшаганда;
пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер ариза ёки сўровнома орқали мурожаат қилганида;
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда тўхтатиб турилади.
Тайинланган пенсияни тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади.
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг қонуний вакили Пенсия жамғармаси бўлимига келгандан сўнг ва у ариза тақдим этгандан, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.
Пенсионер хорижий давлатда бўлиб Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида (манзил-колониялардан ташқари) бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш Пенсия жамғармаси бўлимига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
Пенсионер озодликдан маҳрум этилганда пенсия суднинг қонуний ҳукми кучга кирган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.
Манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган пенсионернинг жазо тури ўзгарган тақдирда манзил-колония маъмурияти жазо тури ўзгарган куннинг ўзида Пенсия жамғармаси бўлимига бу ҳақда хабар бериши лозим. Пенсия жамғармаси бўлими манзил-колония маъмурияти томонидан берилган маълумот асосида пенсия тўловини тўхтатиб туради»;
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Қўнғирот тумани бўлими бошлиғи Т.Балтабаев.