ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ МУҚАДДАСДИР

Бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислоҳатлар ва янгидан қабул қилинаётган қонунларни билиш ва унга амал қилиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчидир. Зеро қонунларни билмаслик жазодан озод қилиш учун асос бўлмаслигини ҳар биримиз тушуниб етмоғимиз зарур.

Шу қаторда 2023 йил 4 апрельда янгидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг тушунчаси, чегара зонаси ва чегара минтақасининг тарифлари бериб ўтилган. Ушбу қонунни мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, айниқса Давлат чегараси ёнида истиқомат қилувчи ва турли хил фаолият билан шуғулланиш ортидан ҳаракатланувчи фуқароларимиз билишлари зарур.

2024 йилнинг август ойлари охирларида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош қисми олдида 2 нафар фуқаролар Бобоев Жасур ва Давлатова Севара (исм шарифлар ўзгартирилган) бамайлихотиржам ҳаракатланиб юришган. Ўз навбатида ушбу фуқаролар Давлат чегараси минтақасидаги режим қоидаларини бузганлиги учун чегара ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавоабгарлик тўғрисидаги кодексининг 224-моддаси 1-қисми бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси муқаддас ва бўлинмасдир, буни ҳар бир фуқаролар билишлари ва чегара минтақасида белгиланган режим қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак. Акс ҳолда Ж.Бобоев ва С.Давлатоваларга ўхшаб, белгиланган тартибда жазога тортиладилар.

Г.Каражанова.

 

Skip to content