Қўнғирот тумани марказидан 20 км узоқликда жойлашган «Көкдәрья» овул фуқаролар йиғини аҳолисини бир неча йиллардан бери қийнаб келган ичимлик суви таъминоти муаммоси ўзининг ижобий ечимини топди. Ажратилган 9,2 млрд.сўм маблағ асосида қурилиш объектида 2 сув сақлагич, сувни хлорлаш ва насос станцияларини янгидан қуриш ишлари ҳам олиб борилди ва мазкур ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилди. Ҳудуддаги 380 дан ортиқ хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Янгидан қурилган сув иншоатларининг очилиш маросимида туман ҳокими Бекзод Мадаминов иштирок этди.