Қуёш панели учун кредит олинганида кредит фоизи учун компенсация берилади

Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади .

БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.

Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

Skip to content