Сайёр қабул: маҳалладаги муаммолар ҳал этилмоқда

Қўнғирот тумани 1-сектор бошлиғи, ҳокимининг  фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабули
тумандаги «Ханжап» МФЙ да ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролар  бандлик, уй-жой, йулларни таъмирлаш, моддий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича туман ҳокимининг Бекзод Мадаминовга мурожаат қилиб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.
Тегишли мутасаддилар иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган 20 та мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат ва маблағ талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

 

Skip to content