Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббус доирасида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли бунёдкорлик ва маърифатпарварлик ишлари амалга оширилмоқда. Ташаббуснинг тўртинчи йўналиши — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат экани ҳам буни тасдиқлайди.Бугунги кунда ушбу эзгу ташаббус самараси ҳаётимизда яққол намоён бўлмоқда: юртимизда китобхонлар сони кўпайиб, мавжуд кутубхоналар сони тобора ортиб бормоқда. Бу каби хайрли ишларнинг навбатдагиси бугун Қўнғирот туманидаги Ёшлар марказида очилган янги «Термизийлар кутубхонаси» бўлди.
Очилиш маросимини туман ҳокими Бекзод Мадаминов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Ўзбекистон халқ шоири, «Дўстлик», «Меҳнат шуҳрати»орденлари эгаси Сирожиддин Саидов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Кутубхонага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан жами 1 минг донадан зиёд,
Сурхандарьёли тадбиркор Ислам Худойбердиев томонидан эса уч мингнан зиёд тарихий, сиёсий ва бадиий китоблар совға қилинди.-Олти мингдан зиёд китоб фондига эга бўлган ушбу зиё маскани Мустақиллик байрами арафасида туман аҳолиси, айниқса ёшлар учун муносиб туҳфа бўлди, – дейди ёшлар ишлари бошлиғи Б.Сақлапов.– Мазкур кутубхона фонди барча соҳага оид адабиётлар, китобхонлар билим савиясини оширадиган тўпламлар билан бойитилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ёш китобхонлар учун ташкил этилган ушбу зиё маскани уларнинг севимли масканига айланишига ишонамиз.