Сектор раҳбари хулосаси асосида айрим хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирлаб берилади

Қонунчиликка кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

🔹бир марталик моддий ёрдам берилади;

🔹зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланади;

🔹тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилади

Skip to content