Қўнғирот туманида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилди.

Қўнғирот тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил  этилган тадбирлар тумандаги маданият масканлари, мусиқа муассасалари, корхона, ташкилотлар, энг чекка, олис қишлоқ ва маҳаллаларда бўлиб ўтди.
“Маънавият фестивали” тадбирлари ранг-баранг бўлиб, бир қатор лойиҳаларни қамраб олган. Хусусан, аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик туйғуларини оширишга қаратилган “Уч авлод учрашуви”, “Оила – маънавият қўрғони”, “Маърифат соати”, “Инсон қадри”, “Аждодларга эҳтиром”, “Миллий бирдамлик” ижтимоий лойиҳалари шулар жумласидан.
Маданият марказида бошланган тадбирларда аҳолининг барча қатламлари иштирок этиб, ўзига хос шукуҳли кечди.Таниқли санъаткорлар иштирокидаги учрашув эса маҳалла аҳлига манзур бўлди.
Қўнғирот туманидаги «Бустон»,»Азодлик» ва ‘Турон»маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда эл ардоғидаги санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар ва шоирлар айтган дилга яқин шеърлар тадбир иштирокчиларига сурур бағишлади. Бошқа МФЙларда ҳам давом этган фестивал гала-концертга уланиб, минглаб томошабинларга қувонч бағишлади.

 

 

Skip to content