Ижтимоий тармоқлардаги Қўнғирот тумани марказидаги Қорақалпоғистон кўчасидаги пиёдалар йўлакчасидаги аҳвол буйича йулланган мурожаат юзасидан Қўнғирот тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.
Қўнғирот тумани марказидаги Қорақалпоғистон кўчаси меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси буюртмачилигида қиймати 1млрд 769 млн.сўм бўлган 2,637 км оралиқда пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини қуриш ишларини тендер савдолари натижасига кўра “ARQA BATIS QURILIS” МЧЖ томонидан амалга ошириш белгиланган. Якунига етказилмаган қурилиш ишлари буйича туман ҳокимлиги томонидан буюртмачи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасига қурилиш ишларини якунлаш юзасидан хат йўлланганлигини ва қурилиш ишлари яқин орада давом эттирилишини маълум қиламиз.