Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари доимий ўтказилмоқда.
Қунғирот тумани 1-сектор раҳбариниң «Ханжап»МФЙ даги  навбаттаги сайёр қабулида келиб тушган ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Ҳоким уринбосорлари, идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтказилган ушбу қабулда мурожаат этувчиларнинг шикоятлари ва таклифлари ўрганилиб, муаммолар ечими назоратга олинди.

Skip to content