Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари доимий ўтказилмоқда.
Қунғирот тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Бекзод Мадаминовнинг навбаттаги сайёр қабулида келиб тушган ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Ҳоким ўринбосарлари, идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган ушбу қабулда мурожаат этувчиларнинг шикоятлари ва таклифлари атрофлича ўрганилиб, муаммолар ечими назоратга олинди.