Қорақалпоғистон Республикаси
прокурори томонидан муаммоли кредитларни сўндириш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш мақсадида Қўнғирот туманида мутасадди идоралар, қарздор юридик ва жисмоний шахслар вакиллари билан танқидий руҳда учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида 24 та қарздор юридик шахсларнинг 23.4 млрд. сўм банк олдидаги кредит қарзини сўндириш бўйича чоралар кўрилиши натижасида, бир кунда 588. млн. сўм кредит қарзи ундирилиши таъминланди.