(Қарақалпақша) Мәмлекет тәрепинен тәмийинленетуғын протез үскенелери ҳәм реабилитация қуралларының түрлери кеңейтиледи

Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари ва реабилитация воситаларининг турлари кенгайтирилади

Президент Қарорига (https://lex.uz/docs/6819215) (ПҚ-88-сон, 27.02.2024 й.)  кўра, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади.2024 йил 1 майдан:

протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади;

ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.

Skip to content