“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) қабул қилинди.
* Фармон билан, кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:
*2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси;
*2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати.
* Амалий тадбирлар режаси қуйидаги 5та йўналиш ва жами 100 та мақсаддан иборат:
*Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш;
*Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
*Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
*Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
*“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.