ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Диний билимининг саводи пастлиги ва ортиқча қизиқишлари сабабли нотўғри йўлга кириб қоларкан киши. Кеча-ю-кундуз фикру-ҳаёли шу ўзи учун тонатиш бўлган диний аудио ва видеоёзувлар ҳамда расмларда бўлиб қоларкан. Ёши бир жойга бориб қолган, 3 нафар фарзанднинг отаси, ўнлаб невараларнинг бобоси Жўраев Ботир (исм-шарифи ўзгартирилган) гарчи оқ-у қорани ажратиб олишни биладиган ва телефон аппаратидан қандай фойдаланишни ҳамда нималар тақиқланганлиги хусусида озмунча тушунчаларга эга бўлишига қарамасдан ижтимоий тармоқларда турли хилдаги диний мазмундаги видеоларни тарқатувчи гуруҳларга аъзо бўлиб олган. У ишдан бўш вақтларида телефон аппарати орқали ижтимоий тармоқларга кириб, диний саводсизлиги ва фойдасиз қизиқишлари ортидан диний мазмундаги материалларни аста секинлик билан кўра бошлаган.
Орадан бирмунча вақт ўтиб, Б.Жўраев ўзи томонидан кўриб келинаётган диний мазмундаги материалларни телефонининг хотирасида сақлаб, уларни дўстона алоқаларига жўнатишни бошлаган ва бу орқали бошқаларнинг ҳам онгига нотўғри талқиндаги асл анъанавий ислом дини ғояларига тўғри келмайдиган фикрларни сингдира бошлаган. У диний билимларга эга бўлмай туриб, дўстона алоқаларига тарқатаётган диний материаллар бўйича ўзича шархлар беришни бошлаб юборган.
Бугунги кунда ОАВда тинмасдан кўрсатилиб борилаётган тарғибот тадбирлари давомида турли хилдаги диний мазмундаги материалларни тарқатиш учун тегишли тартибда жавобгарлик муқаррарлиги хусусида қайта-қайта кўрсатилишига қарамасдан Б.Жўраев ўз билганидан қолмайди ва ижтимоий тармоқларда фаол равишда диний мазмундаги видеолавҳаларни тарқатишни кўпайтиради. Бу орқали у ўзи қонунни бузаётгани етмагандай, дўстона алоқаларини ҳам домига торта бошлайди.
Аммо ҳуқуқ тартибод идоралари ходимлари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар давомида Б.Жўраев ҳам четда қолмайди. Ҳуқуқ тартибод ходимлари Б.Жўраевни ишхонасига чақириб, ҳолислар иштирокида унинг телефон аппаратини кўздан кечиришган вақтда, у томонидан тарқатилиб келинаётган диний мазмундаги материаллар тарқатилиши тақиқланган видеолавҳалар сирасига кириши аниқланади.
Ундан сўнг, фуқаро Б.Жўраевга нисбатан маъмурий иш тартибида унинг чин кўнгилдан пушаймонлиги ва бундан ноқонуний ҳаракатларни биринчи марта содир этаётганлиги инобатга олиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланади.
Зотан, ҳар бир ишнинг моҳиятини ва унинг охири нима билан якунланишини тўлиқ англаб етган инсонгина бундай ҳолатларга осонлик билан илиниб қолмайди.

Тўлқин ШЕРБОЕВ

Skip to content