Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали химоя қилиш Конституциявий ислоҳатларнинг муҳим устивор йўналиши

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ва тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларни изчил ривожлантиришга қаратилган устивор йўналишларидир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ва самарали ислоҳотларимиз натижасида 2022 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошди.

Иқтисодиётимизга ўтган йилнинг ўзида 8 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса, 19 млрд долларга етди.

Тадбиркорларни қўллаб қувватлаш билан борасида олиб борилган  сайи ҳаракатлари натижасида ўтган йилда тадбиркорларга қўшимча енгилликлар яратиш учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 14 та фаолият тури бўйича 4 фоиздан
25 фоизгача белгиланган ставкалари унификация қилиниб,  ягона   4 фоиз этиб белгиланди.

Рақобатбардош миллий иқтисодиётнинг таянчи сифатида тадбиркорлик фаолияти кафолатлари мустаҳкамланмоқда, хусусий мулк доираси кенгайтирилиб, унинг дахлсизлигини амалда тўлақонли таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монопол фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асос яратилмоқда. Ушбу нормаларнинг киритилиши рақобатни ривожлантиришга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ортишига, товар ва хизматлар нархини асоссиз ошмасликка йўл қўймасликни таъминлашга хизмат қилади.

Айни пайтда тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, уларнинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш давлат ва жамият олдидаги муҳим вазифалардан биридир.

Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам тадбиркорлик ва давлатимиз иқтисодий негизига катта аҳамият қаратилган.

Жумладан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида фукаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма хил шакллардаги мулк ташкил қилиши, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун ҳисобга олган иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигининг кафолатланиши, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуққа эга эканлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши  таъминланиши, хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Амалдаги қонунларда мазкур қоидалар белгилаб қўйилган.

Лекин бу нормаларнинг Асосий Қонунимизга киритилиши мамлакатимизда мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар давлат ва қонун химоясида бўлишига, инвестициявий муҳитнинг равнақ топишига, мулк дахлсизлигини, мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга турли имтиёзлар яратилиши, меҳнат бозорининг ривожланишига, мулкнинг қонуний ҳимояси янада мустаҳкамланишига ва  соғлом рақобатни шакллантиришга олиб келади.

 

Р.Худайберганова

Қорақалпоғистон Республикаси

маъмурий судининг судьяси

 

Skip to content