
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан қимматбаҳо рангли металларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Унда “Шереметьево – Бухаро” авиарейси орқали мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли тегишли божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу фуқаро томонидан йўловчи божхона деклорациясида қайд этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий оғирлиги 97,02 граммга тенг бўлган, қиймати эса 48,5 миллион сўмни ташкил этувчи тилла буюмлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Республикамиз ҳудудига жисмоний шахслар томонидан умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металл ҳамда заргарлик буюмларини божхона божларини тўламаган ҳолда олиб киришга рухсат этилади.
Зариф Комилов, ЎзА