
Судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
30 йиллигига бағишлаб учрашувлар ўтказилди. Бу йил асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 30 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимизда кенг миқёсда байрам тадбирлари, давра-суҳбатлари ва учрашув кечалари тантанали равишда ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай учрашувлар Кунгирот туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Аяпов томонидан бугун Кунгирот туман давлат солик инспекциясининг меҳнат жамоаси иштирокида ўтказилиб, уларда судьялар томонидан Конституциямизнинг яратилиш ва қабул қилиниш тарихи, ундаги давлат ва жамият, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, халқаро муносабатларга оид нормаларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек давлатимиз тараққиётида тутган ўрни борасида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, давлатимиз ва юртимизнинг юзи, обрў-эътибори, ҳаётимиз мазмуни бўлган асосий Қонунимиз – Конституциямиз асрлар оша яшайвериши, унинг нормалари нафақат бизга, балки, келажак авлодларнинг ҳаётини фаровон этиш, давлатни чинакам қонуний асосда барпо этиш, фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини ўрнатиш учун хизмат қилаверишига тилакдошликларини билдиришди.



