1 декабрдан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади

Президентмизнинг жорий йил 4 апрелида «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.

Унга кўра, ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади.

Қоидабузарликлар қуйидагича баҳоланади:

Тезликни ошириб, автомашина бошқарганлик учун 1-балл, Светофорнинг тақиқловчи қизил чироғидан ўтганлик учун 3-балл.

Ҳисобланган жарима баллари 12 баллдан ошган ҳолларда, ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

 

 

ЎзА  

Skip to content