Инсоният қадим-қадимдан буён жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга интилиб келган. Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан янада кучайиб кетиши мумкин. Жаҳолатга қарши маърифат усули ҳозирги даврда, башарият тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI аср ибтидосида ғоят муҳим касб этмоқда.
Қўнғирот тумани 1-сонли касб-хунар мактабида «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозим« ғояси остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Диний ишлар бўйича қўмитанинг Қўнғирот тумани бошқармаси бош мутахасислар Ю.Қалекеев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўнғирот тумани бўлинмаси А.Туреев, “”Ҳоким Сулаймон” жоъме масжиди ноиби, Нуронийлар Кенгаши бошлиғи А.Нуриллаев, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари ҳамда мактаб раҳбарияти ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар илмсиз тараққиёт бўлмайди – жаҳолат саодатманд этмайди дейди доно халқимиз. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши – маърифат”ни қурол қилган аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўтайди. Шу боис ушбу улуғвор қадрият барча олиму фузалолар томонидан улуғланган, муқаддас ва мўътабар китобларда юксак неъмат сифатида эътироф этилган. Бу жиҳатдан республикамизда мерос бўлиб қолган бой маънавий хазина – панд-ўгитлар беқиёс аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимлиги, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Она Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир. Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий қадриятларимизни ривожланиб бориш кераклиги қайд этиб ўтишди.