Қўнғирот тумани Прокуратураси ташаббуси билан туманда меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди


Қўнғирот тумани Прокуратураси томонидан алимент қарздорлиги мавжуд, Пробация ҳисобида турган, жазо муддатини ўтаб ижтимой кўникма марказида рўйхатда турган ҳамда темир дафтар, аёллар дафтарида, ёшлар дафтарида турган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсатида Қўнғирот тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида меҳнат ярмарака ташкиллаштирилди.

Ташкиллаштирилган меҳнат ярмаркасига 40 корхона ва ташкилотлар 237 бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага 75 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар қатнашди. Меҳнат ярмаркасида 18 фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Шундан, 4 нафар алимент қарздорлиги мавжуд фуқаро, 2 нафар жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган фуқаро ва 12 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Skip to content