Қўнғирот туманида 2022 йилда янгидан қуриладиган ижтимоий соҳа объектлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил  10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган 16-сонли йиғилиш баёни топшириқларнинг ижросини таъминлаш ҳақида”ги 131-13-0-Q/22-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор асосида “Йўл харита” тасдиқланган. Тасдиқланган “Йўл харита” бўйича Қўнғирот тумани қурилиш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган, жумладан:

Туманда “Ёшлар маркази”, “Амфитеатр” ва “Маънавият ва маърифат” маркази қуриш учун Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси хисобидан 3 та объектда жами 15 млрд. 781 млн. сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Шундан:

 

-“Азатлиқ” МФЙ ҳудудида қиймати 3 млрд. 444 млн. сўм бўлган “Маъанавият ва маърифат маркази” объектини янгидан қуриш;

 

-“Азатлиқ” МФЙ ҳудудида қиймати 3 млрд. 204 млн. сўм бўлган “Ёшлар маркази” объектини янгидан қуриш;

 

-“Мингжарған” МФЙ ҳудудида қиймати 9 млрд. 133 млн. сўм бўлган “Амфитеатр” объектини янгидан қуриш белгиланиб, ушбу объектларни шу йилнинг III-чораги, яъний октябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда объектларнинг ер танлаш, ажратиш ишлари якунланиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

 

Ушбу ишлардан ташқари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хомийлигида:

-“Азатлиқ” МФЙ ҳудудида қиймати 11 млрд. сўм бўлган “Марказий парк”ни реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

 

Skip to content