Аҳолига муносиб яшаш шароитлари яратиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Шу боис барча ҳудудларда бундай лойиҳалар амалга оширилмоқда.Қўнғирот туманидаги «Елабат» ШФЙ ҳудудида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» массивида 228 хонадонга мўлжалланган 10 та кўп қаватли уй босқичма босқич бунёд этилмоқда.Бу уйлар 5 қаватли бўлиб, бу туман шаҳарсозлигида ўзига хос янгилик саналади.Ҳозирги кунда илк уйлар ва боғлар обод аҳоли манзилига айланиб улгурди, 168 квартирали 7 та уй фойдаланишга топширилди.Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Б.Мадаминов, сўзга чиқиб, янги уй эгаларини табриклади.
Ҳовлидаги ўйин майдончалардаги болаларнинг шодон қийқириғи кўнгилларни шод қилади.Аҳоли анча зич яшайдиган ҳудудлар учун бундай массивлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Уй-жойларнинг сифат ва таннархи халқимиз имкониятига мос бўлиши кераклигига эътибор қаратилмоқда. Бу ерда замонавий спорт майдончаси, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қад кўтармоқда. Массивда хиёбонлар барпо қилиниб, бута ва манзарали дарахтлар экилган. Турли аттракционлар ўрнатилган.
Меҳмонлар массив бўйлаб юриб, сўлим масканни кўздан кечирди.