Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашининг навбатдаги 76 – сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, муассаса ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.Сессияни Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгаши раиси Б.Мадаминов очиб берди ва олиб борди. Сессия кун тартибида депутатлар маҳаллаларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари ҳақида, тижорат банклари томонидан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида, маҳаллаларда “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” туманларининг тадбиркорликни ривожлантиришдаги ижобий тажрибаларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ва тижорат банклари раҳбарлариниң ҳисобатларини тинглади.
Шунингдек, маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ муаммолар таҳлили ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган ишлар,жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда иккинчи ярим йилликда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисобатлар маълумот учун қабул қилинди.Сессияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 31-августдаги 557-сонли қарорига асосан тумандаги авария ҳолатидаги уйларни реновация қилиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида, энергия ресурсларини иқтисод қилишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни белгилаш ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.
Сессияда Ўзбекстон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-ноябрь кунги 709-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонларини фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш учун»Е-auksion»электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштириш ҳақида,Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида, Қўнғирот тумани ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарор ва фармойишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўрилиб, сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.